Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 192 кишида коронавирус тасдиқланди, бир киши COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 192 кишида коронавирус тасдиқланди, бир киши COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 84 127 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 апрель куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 192 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 22 нафари Тошкент вилоятида,
  • 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда 10 киши, Қашқадарёда бир киши, Фарғонада 4 киши, Тошкент вилоятида 21 киши, Тошкент шаҳрида эса 138 киши, республика бўйича жами 174 киши COVID-19’дан тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга етган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 14 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмлангани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!