Ўзбекистонда ўқувчилар формасида диний элементлар нега тақиқлангани тушунтирилди

Ўзбекистонда ўқувчилар формасида диний элементлар нега тақиқлангани тушунтирилди

Ўзбекистон мажбурий ўрта таълим дунёвий бўлгани боис, турли диний конфессия ва субкультураларга хос либос ё уларнинг элементлари формада бўлиши мумкин эмас, деб хабар қилмоқда Телеграммдаги "Ўқитувчи" канали.

Бундай либос ё элементларга мисол сифатида ҳижоб, кипа (яҳудийлар дўпписи), кашая (буддавийлар бош кийими), хоч (крест) кабилар санаб ўтилган.

Ўғил болаларга соқол қўйиш, пирсинг ва татуировкалар, сочни 3 сантиметрдан ортиқ ўстириш ва сочни ёрқин рангларга бўятиб олиш тақиқланади.

Қизларга эса пирсинг ва татуировкалар, сочни ёрқин рангларга бўяб олиш, ёрқин макияж, тирноқ ўстириш, биттадан ортиқ зирак тақиш, узук тақиш тақиқланади

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!