Ўзбекистонда ўқитувчилар ва боғча тарбиячилари учун тиббий кўрик бепул бўлади

Ўзбекистонда ўқитувчилар ва боғча тарбиячилари учун тиббий кўрик бепул бўлади

Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра Меҳнат кодексининг 214-моддаси биринчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Меҳнат кодексининг 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳамда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Таҳлилларга кўра, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди.

Лойиҳада ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқароларни, шунингдек педагог ходимларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланишига эришилади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!