Ўзбекистонда умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди

Ўзбекистонда умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди

Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратди, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали.

Ушбу мураккаб қурилма учун муаллифлар Шотурсунов Шоҳайдар, Кочкартаев Санжар, Мусаев Рустам, Коракулов Комил ва Солиев Суҳроблар номига FAP 01321 сонли фойдали модель патенти берилди.

“Қурилма умумий ўқ бўйлаб ҳаракатлана оладиган қилиб уланган иккита таянчдан ташкил топган бўлиб, тишлар билан таъминланган. Ҳар бир таянч учи ташқи томондан П-симон пластина билан бикр уланган, таянчлардан бири резьбали стержень кўринишида бажарилган ва фиксацияловчи гайка билан таъминланган, иккинчи таянч ички ўқ бўйлаб резьбали ковак цилиндр кўринишига эга, бунда тишлар П-симон пластиналарнинг ташқи юзасида бажарилган, ичи бўш таянчда эса ўрнатиш калити учун кесик бажарилган”, дейилади қурилманинг техник тузилиши ҳақида.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!