Ўзбекистонда тўрт марта судланган шахс Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаган

Ўзбекистонда тўрт марта судланган шахс Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаган

Ўзбекистон Бош прокуратурасида 18 январь куни бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупцияга дуч келаётганлиги, бунга олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутасаддилари бош қўшганлигини кескин танқид остига олди.

Маълум қилинишича, муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, таълим билан боғлиқ порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун тўрт маротаба судланган фуқаро У. Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаб, таълим билан боғлиқ қатор жиноятларга қўл урган.

Жумладан, у Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таҳсил олаётган икки талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг доллар олгани фош этилган. У терговда яна олтита ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг долларни пора тариқасида олган аниқланган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!