Ўзбекистонда тиббиёт ниқоблари ва қўлқоплари нархи ошди

Ўзбекистонда тиббиёт ниқоблари ва қўлқоплари нархи ошди

Ўзбекистонда тиббий ниқоб ва қўлқоплар нархлари бир ойда ўртача 0,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида тиббиёт маскалари ва қўлқоплари нархлари 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,1 фоизга ошган. Уларнинг қиймати 2021 йилда ўртача 3,4 фоизга арзонлагани кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги «Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи билан тиббиёт ниқоби тақчиллигининг олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилган. Шундан сўнг тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмаслиги, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмаслиги белгиланган эди.

Пандемия авж олган даврда, яъни 2020 йилнинг 18 май ҳолатига кўра ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқариш кунига 10,8 миллион донагача етказилган.

COVID-19 пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари аҳоли учун ҳимоя ниқоблари ва комбинезонлар етишмаслиги муаммосига дуч келганди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган 275 корхонада кунига 6 миллион донадан ортиқ ниқоб ва 45 минг дона комбинезон ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди. Шу билан бирга, 1,7 миллион дона ҳимоя ниқоби ва 1,2 миллион дона халат гуманитар ёрдам сифатида, 13,4 миллион дона ниқоб экспортга жўнатилган.

Тиббий ниқоблар нархининг ўсиши сўнгги пайтда вирус билан касалланиш ҳолати Ўзбекистонда жадал кузатилаётгани билан изоҳланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!