Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ва алкоголь ичимликларига қўшимча солиқ жорий этилади

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ва алкоголь ичимликларига қўшимча солиқ жорий этилади

Ўзбекистонда онкологик касалликларга чалинган инсонларга ёрдам берувчи жамғарма ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу жамғарма алкоголь, сигарета ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, тунги клублар эгалари томонидан молиялаштирилади. Бу республика монополияга қарши қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида маблағ йиғиш схемаси аниқ кўрсатилган. Шундай қилиб, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар жамғармага ҳар бир сотилган ёки мамлакатга олиб келинган маҳсулот учун мажбурий тартибда 2000 сўмдан маблағ ўтказиши керак бўлади.

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар эса ҳар бир қути сигарета учун жамғармага 100 сўмдан маблағ ўтказиши керак бўлади.

Тунги клуб кўринишида фаолият юритувчи кафе, ресторан ва барлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда даромаднинг 5 фоизини жамғармага ўтказиши керак.

Бундан ташқари, шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар, ёғ ва туз миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, энергетиклар ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам саратон билан оғриганларга ёрдам берувчи жамғармани молиялаштириш манбалари бўлади.

Жамғарма нафақат тадбиркорлар, балки жисмоний шахслар томонидан ҳам молиялаштирилади. Кўп хонадонли уйлар учун 200 квадрат метр ва 500 квадрат метрдан иборат уй-жой харидорлари якка тартибдаги қурилиш учун қуйидаги схема бўйича тўловларни амалга оширади: Тошкентда квадрат метр учун 6000 сўм, ҳудудларда квадрат метр учун 3000 сўм.

Нархи 20 минг доллардан қимматроқ бўлган маҳаллий ва импорт машиналарни харид қилган фуқаролар ва ташкилотлар маҳсулот бирлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жамғармага пул ўтказади.

Ҳозирда Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 223 минг сўмни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!