Ўзбекистонда таълим бошқармаларини ёпиш мумкинми?

Ўзбекистонда таълим бошқармаларини ёпиш мумкинми?

Ўзбекистон мактаблари киши бошига тамойили асосида молиялаштиришга ўтиши режалаштирган бир вақтда мамлакатдаги таълим бошқармаларини бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келмадимикан? , деб савол беради Дарё учун тайёрлаган мақоласида ўзбекистонлик мутахассис, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров.

Имконият бўлса, мактабларга ёрдам кўрсатиш керак. Умуман олганда, киши бошига тамойили асосида молиялаш жорий қилиниши билан ҳар бир мактаб ривожланиш жамғармаси таъсис қилиши мумкин ва бундай жамғармада донорлар ва ҳомийлар пуллари жамланиши мумкин. Ягона масала мактабни мустақил ҳаётга ўргатишдан иборат. Бундай тизимда вилоят, ноҳия ва шаҳар таълим бошқармаларига ҳожат қолмайди.

Бу ҳал қилувчи масала, чунки молиявий маблағ мактаб учун ажратилади, бироқ маблағлар ушбу муассасаларда узоқ муддатларда қолиб кетади ва улар хоҳласа бугун, хоҳламаса эртага пул ўтказади, ёки мактаблар ҳисобидан умуман тежамкорликка йўл қўйиб, дарслик китоблар ёки бинолар таъмирига етарлича пул маблағи ажратмайди. Ушбу тизимда жуда кўп қоидабузарликлар содир қилинади, шунинг учун гап бу ташкилотлар умуман керак бўлиш-бўлмаслиги ҳақида бормоқда. Уларни тарқатиш мумкин, чунки аллақачон бу борада халқаро тажриба мавжуд.

Бунда халқ таълими вазирлигида таълим бериш жараёнини бутунлай тўғридан-тўғри назорат остига олиш учун стандартлар ва қоидалар ишлаб чиқиш учун имконият яратилади.

Шунингдек, ота-оналарнинг ўқитувчиларга бўлган муносабатларини ҳам ўзгартириш лозим. Чунки фарзандларини ўқитувчига хайрихоҳлик руҳида ёки унга қарши қўйиб тарбияловчилар ота-оналардир. Мактабда турли-туман зиддиятли вазиятлар содир бўлади, баъзан ота-оналар вазиятни тушунмасдан туриб, мактабга югуриб боради. Улар ўқитувчига турли таҳдидлар қилади ва уни ҳақоратлайди. Бундай ота-онанинг ўзи синф тахтаси олдида кунига 10 соатлаб туриб ва бир кунда юзлаб бола билан ишлаб кўришга бир уриниб кўрсинчи. Шундагина муносабат ҳам бошқача бўлармиди.

Мавжуд барча тарғибот-ахборот тизимимизни ўқитувчилар фойдаси томонга йўналтиришимиз лозим. Педагоглар қолмаса, келажакда болаларимизни ким ўқитади? Бундан ташқари, чин кўнгилдан бўлса ва педагогнинг бетарафлигига таъсир қилмайдиган бўлса, ўқитувчиларга совғалар бериш мумкин деб ўйлайман.

Муаллифнинг бу мавзуга бағишланган Ўзбекистонда таълим тизими киши бошига кўра молия ажратиш жорий қилиниш усуллари учун таклифлар сарлавҳали мақоласини қуйидаги линкда ўқиш мумкин.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!