Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ростми? ССВ аниқлик киритди

Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ростми? ССВ аниқлик киритди

Интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.

ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.

«Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади», дейилади ССв хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!