Ўзбекистонда шунақаси ҳам бўлиб туради! Битирув кечасида йўқолган ўқувчининг жасади топилди, унинг отаси эса амакиси бўлиб чиқди

Ўзбекистонда шунақаси ҳам бўлиб туради! Битирув кечасида йўқолган ўқувчининг жасади топилди, унинг отаси эса амакиси бўлиб чиқди

Баъзи жиноятларни очиш мобайнида ДНК экспертизаси жабрланувчиларнинг ўзларига аён бўлган сирларини фош қилиб қўяди.

Тошкент вилоятида 16-17 ёшларда бўлган ўсмирлар мактабни тугатганлари боис битирув кечаси қилиб, буни нишонлашган.

Шундан уларнинг орасидаги бир ўқувчи номсиз йўқолади ва бир неча кундан сўнг унинг жасади топилган.

Ўша ўқувчининг белгилари бўлган, лекин таниб бўлмас даражага келиб қолган жасад топилгани сабабли мурданинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизаси ўтказилади.

Экспертиза ўтказиш учун йўқолган боланинг ота-онасидан намуна олинади, буни қарангки, экспертиза натижасига кўра она ўша жасаднинг биологик онаси эканлиги тасдиқланади, аммо боланинг отаси бошқа экани аниқланади.

Жабрланувчилар экспертиза хулосасига эътироз билдиришди. Шундан сўнг ҳаммаси такроран амалга оширилди. Яна ҳам ишончли бўлиши учун бу сафар ўша ўсмирнинг бобоси, амакиси ва бошқа яқин кишиларидан ҳам намуна олиниб, экспертизага жалб этилди.

Кейинги хулоса натижаси янада аянчли ҳолатни очиб берди, афсусланарлиси, жасаднинг биологик отаси унинг амакиси, яъни онасининг қайнукаси бўлиб чиқди. Бир жиноятнинг очилиши аёлнинг эрига қилган хиёнатини ҳам фош этиб қўйди. У оиланинг кейинги тақдири бизга номаълум.

Бу йил интернетда Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчиси фарзанд дунёга келтиргани, Қашқадарёда 15 ёшли қиз она бўлганини бир йилдан ортиқ яширгани, Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси, Фарғона вилоятида 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётгани айтилган. Бу каби ҳолатларга ҳам ДНК тадқиқоти орқали ойдинлик киритилиб, айбдорлар аниқланади.

Аслида бундай муаммолар миллийлигимиз ҳамда қадриятларимиз заифлашиб бораётганининг бир кўриниши эмасми?..

Маълумотларга кўра Россияда бир йилда биологик оталикни аниқлаш бўйича ўртача 6000 дан 8000 гача ДНК тад­қиқоти ўтказилар экан. Масалан, ўрганилган Европа мамлакатларида 7-8 фоиз эркаклар бошқа отадан туғилган болаларни тарбия қилиши қайд этилган. Афсуски, республикамизда ҳам ушбу экспертизага эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2010 йилда лабораторияда 388 та, 2015 йилда 1119 та, 2018 йилда эса 1834 та экспертиза бажарилган.

Бу борада “huquq.uz” сайти Камолиддин Асқаровнинг таҳлилий мақоласи орқали маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!