Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'zbekcha
logo

Ўзбекистонда шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома олиш янада осонлашди

Ўзбекистонда шахсий автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома олиш янада осонлашди

Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида 30 март соат 06:00 дан бошлаб аҳамияти юқори бўлмаган ҳамда шахсий автомобиллар ҳаракатига нисбатан жорий қилинган чеклов даврида автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома (стикер) олишга ариза юборишда id.gov.uz орқали авторизациядан ўтиш талаб этилмайди.

Ариза юбориш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ушбу саҳифасига ўтиб, сўралган маълумотларни жўнатиш керак. Хизмат ТОП-хизматлар қаторига қўшилган ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг бош саҳифасига чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланди.

Ҳозирги пайтгача 1 кун ичида тезкор равишда 5500 та рухсатнома расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказидаги Давлат хизматлари марказларига кўплаб фуқаролар ташрифи кузатилди. Шу сабабли, мазкур рухсатнома учун аризалар фақат электрон шаклда қабул қилинмоқда.

Бундан ташқари, Транспорт вазирлиги чекловнинг юк машиналари ва агротехникага тааллуқли эмаслигини билдирган.

Аввал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 1 апрелгача шахсий автомобиллардан рухсатномасиз фойдаланиш мумкинлигини рад этгани, Ички ишлар вазирлиги рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланишини маълум қилгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!