Ўзбекистонда сабзи нега кескин қимматлашди?

Ўзбекистонда сабзи нега кескин қимматлашди?

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида сабзи нархи кескин кўтарилди. Мутахассислар нима учун бундай бўлганини тушунтириб ўтди, деб хабар беради «Podrobno.uz».

Ҳозирда пойтахт дўконлари ва бозорларида сабзи 1 килограмм учун 9000 сўмдан 11 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Тахминан, икки ой олдин сабзининг чакана савдодаги нархлари бундан 2—3 баравар паст эди. Аммо апрель ойида янги ҳосилнинг бозорга чиқиши ва унинг ҳажмининг аста-секин ўсиши ҳеч бўлмаганда нархларнинг ўзгармаслигини таъминлаши керак эди.

Ушбу мавсумда сабзи нархларининг бундай «ноанъанавий» ўзгаришининг сабаблари нимада? EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, асосий сабаб сабзининг нархи Россия бозоридаги ғайритабиий равишда ўзгаришидир.

Ўзбекистонда жон бошига сабзи истеъмол қилиш Шарқий Европага қараганда юқори. Сабзи кўп истеъмол қилинишининг асосий сабаби шундаки, сабзи машҳур ўзбек паловининг ажралмас қисми ҳисобланади. Оммабоп рецептга кўра, ушбу таомни тайёрлашда бир килограмм гуруч учун камида бир килограмм сабзи ишлатилади.

Яқин-яқингача паловнинг нархи, асосан, гўшт, гуруч ва ўсимлик мойи нархлари билан белгиланган бўлса, ҳозирги сабзи нархларининг палов нархидаги улуши тобора сезиларли ўсмоқда.

Сўнгги бир неча йил ичида мамлакатда гўшт ва гуруч анча қимматлашди. Шунинг учун, аксарият ресторан ва ошхоналарда нархни пасайтириш мақсадида кўпроқ сабзи қўша бошлагани маълум бўлди. Бироқ энди вазият кескин ўзгаришни бошлади, чунки сабзи нархи том маънода ўз рекордларини янгиламоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, янги терилган сабзи палов учун ишлатилмайди — улар йиғиб олингандан кейин камида икки ой ўтиши керак. Бозорда янги экин пайдо бўлган бўлса ҳам ўзбек паловини тайёрлаш учун «эски сабзи» афзал бўлгани сабабли унга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда.

2021 йил апрель ойида олинган ҳосилдан сўнг ўтган ҳосилнинг нархи кескин кўтарилди. Май ойининг бошларида эски ҳосилнинг нархи юқорилагандан сўнг ҳали пасаймади. Аммо апрель ойида бу йилги ҳосилнинг бозорга чиқиши ва унинг ҳажмининг аста-секин ўсиши ҳеч бўлмаганда нархларнинг ўзгармаслигини таъминлаши керак эди.

Графикдан кўриниб турибдики, 2021 йил 11 июнь ҳолатига кўра ўтган ҳосилдан олинган сабзи улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 5 баравар юқори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!