Ўзбекистонда рус тили мавқеини ошириш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистонда рус тили мавқеини ошириш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида рус тилининг мавқеини ошириш ва бу тилни оммалаштириш бўйича жиддий ишлар амалга оширилмоқда, деди Тошкентда ўтказилган "Виноградов ижоди" халқаро конференцияси давомида Жаҳон тиллари университет ректори, профессор, фалсафа фанлари доктори Ғанишер Раҳимов. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.

Ректорнинг сўзларига кўра, рус тили мавқеини оширишга қаратилган тадбирлар Жаҳон тиллари давлат университетида ташкил этилган Рус тили марказида университет миқёсида ҳамда бошқа ўхшаш олийгоҳлар вакиллари иштирокида олиб борилмоқда.

"Хусусан, Тошкент мактабларидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида сайёр курслар ўтказилмоқда", - деди Раҳимов.

У шунингдек, замон талаби бугун кучайганини, эндиликда таълим даргоҳларидан ҳамкорликнинг янги-янги шакллари, янгича ёндашувлар талаб этилаётганини қўшимча қилди.

"Биз ҳамкорликка, ўқитувчилар малакасини оширишда ёрдам беришга тайёрмиз. Бу учун Россиядаги шерик олий таълим даргоҳларидан вакилларни жалб қиламиз", - деди ректор.

Раҳимов ўз чиқишида, Ўзбекистон томонида Россия билан талабалар ва магистрлар алмашуви, педагоглар малакасини ошириш, шунингдек, турли янги дастур ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқишга қизиқиш билдиришини қайд этиб ўтди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!