Ўзбекистонда Россия расмийларининг 11 та кўчмас мулки бор

Ўзбекистонда Россия расмийларининг  11 та кўчмас мулки бор

Россия амалдорлари ўз декларацияларида 75 мамлакатда жойлашган 6007 та кўчмас мулкни кўрсатдилар, уларнинг харитаси "Декларатор" лойиҳаси томонидан эълон қилинди, дейди “ca-news.org”.

“Сноб” хабарига кўра, собиқ иттифоқ мамлакатларидаги Россия амалдорларининг кўчмас мулкининг катта қисми Қозоғистон, Арманистон, Беларусия ва Тожикистонда жойлашган.

Маълум бўлишича, Болгария, Украина, Қирғизистон, Испания ва Финляндияда амалдорлар 148 дан 537 гача бўлган кўчмас мулкка эгалар. Қозоғистонда - 688 та объект, Тожикистонда - 559 та, Қирғизистонда - 324 та. Ўзбекистонда эса энг кам - 11 та кўчмас мулк объекти мавжуд.

"Декларатор" нинг маълумотларига кўра, маълумотлар базасидаги кўплаб мамлакатларда бир ёки икки мансабдор шахс бор ва бу, одатда, Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ходими ёки алоҳида Россия ҳокимиятининг вакиллари. Уларнинг кўчмас мулки мулкда эмас, балки фойдаланишда. Ҳаммаси бўлиб, амалдорлар 47 мамлакатда 1807 мулкка эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!