Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланади?

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланади?

Renault компанияси ҳамкори Roodell билан Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш ва тижорий фаолиятини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати "Газета.uz"га маълум қилди.

Renault Ўзбекистон бозорига SUV сегментидаги моделларни тақдим этади. Илк автомобиллар мижозларга ноябрдаёқ тақдим этилади: дастлаб сотувга Renault Arkana купе-кроссовери ва Renault Kaptur шаҳар кроссовери, кейинроқ эса – янги авлод Renault Duster йўлтанламаси чиқарилади.

Ўзбекистон ҳудудида Renault дилерлик тармоғини ривожлантириш бозор талабларига кўра босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда Тошкентдаги иккита дилерлик марказида Renault сотиш ва хизмат кўрсатиш амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!