Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар оммавийлашмоқда - Марказий банк

Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар оммавийлашмоқда - Марказий банк

Ўзбекистонда мобил илова ва QR-кодлар орқали амалга оширилаётган тўловлар оммавийлашмоқда. Бу ҳақида Марказий банк журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқотда маълум қилди.

Таҳлиллар мамлакатимизда банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмасдан, етказилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун мобил илова дастурлари ёрдамида QR-код орқали тезкор тўловларни амалга ошириш оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

Хусусан, 2021 йилда “QR-online” ахборот тизими томонидан тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган QR-кодлар сони 2020 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ортиб, 92 минг донага етди.

Шунингдек Марказий банк, катта ёшли аҳолининг ярмидан кўп банк ҳисобварақаларига эга эканини ҳам айтиб ўтди.

Банк депозитлари миллий ахборотлар базасидаги маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июнь ҳолатига катта ёшли аҳолининг 66,4 фоизи банк ҳисобварақларига эга, - дейилади хабарда.

2022 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олиб, мавзу юзасидан ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!