Ўзбекистонда қанча парранда боқилмоқда?

Ўзбекистонда қанча парранда боқилмоқда?

Президентимизнинг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори паррандачилик кластерларини ташкил этиш орқали соҳани ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бугунги кунда юртимизда 81 миллиондан зиёд парранда боқилаётган бўлиб, улар сони охирги 3 йилда 1,3 бараварга кўпайган. Тухум ва парранда гўштини етказиш ҳам мутаносиб равишда ўсиб бормоқда. Бу борадаги рақамларни аҳоли жон бошига тақсимлайдиган бўлсак, мамлакатимизда тухум етиштириш киши бошига 228 донага, парранда гўшти ишлаб чиқариш эса 6 кг.га тўғри келмоқда.

Юқоридаги қарорга мувофиқ, “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан соҳани янада ривожлантириш йўлидаги изланишлар изчил давом эттирилмоқда.

Парранда насилчилигини яхшилаш ҳамда парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида хорижий компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

Хусусан, яқинда Жанубий Кореянинг хонаки товуқларидан насилли жўжалар етиштиришга ихтисослашган “Хан Хю бридер” компанияси томонидан юртимизга Хан Хю зотидан ўн икки мингта жўжа олиб келинди.

Маълум қилинишича, бундай зотли жўжалар тез семиради. 18 ҳафтада вазни 1,5 кг.гача тош босади. 120-150 кунда инкубацион тухум бера бошлайди.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!