Ўзбекистонда қанча  картошка захираланган, қанчаси хориждан олиб келинди? 

Ўзбекистонда қанча  картошка захираланган, қанчаси хориждан олиб келинди? 

“Республикамизда картошка тақчиллиги асосан март-апрель ойларига тўғри келади ва ойлик эҳтиёж 45-50 минг тоннани ташкил қилади. Бу даврда ички истеъмол асосан захира ва чет элдан импорт қилиш ҳисобига қондирилади. 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун 181 минг тонна картошка захираланган. Шунингдек, 2020 йил январь-март ойларида хориждан 130 минг тонна картошка олиб келинди. Март ойининг ўзида картошка истеъмоли 60 минг тоннадан ошди. Апрель ойида ҳам эҳтиёжнинг бир қисми импорт ҳисобидан қопланади.

Март ойи охирги ўн кунлигидан бошлаб республикамизнинг жанубий вилоятларидан ички бозорларимизга эртаки картошка маҳсулотлари чиқарила бошланди, жумладан апрель ойида 65 минг тоннага яқин, май ойида эса 85 минг тонна картошка етиштирилади.

Шунингдек, картошкачиликни ривожлантириш, ҳудудларни ихтисослаштириш, соҳани қўллаб-қувватлаш тизимларини яратиш мақсадида махсус қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ушбу қарор лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

2020 йилда республика бўйича асосий ва ғалладан бўшайдиган такрорий ҳамда томорқа хўжаликларида жами 130 минг гектар майдонда 2,9 млн тоннага яқин картошка ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинди. Йил давомида ички истеъмолни тўлиқ қоплашга етади”, деди Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев. 

“Давлатимиз раҳбари раислигида 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

БМТнинг ЖССТ, ФАО ташкилотлари томонидан белгиланган истеъмол меъёрлари асосида республикада кундалик истеъмол учун зарур бўлган 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шундан 9 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан картошка, пиёз, сабзи, мевалар, узум, полиз, дуккаклилар, гуруч, буғдой маҳсулотлари (ун, нон, макарон) ишлаб чиқариш ва талабни қондиришдаги бугунги ҳолати ўрганиб чиқилди”, деди вазир ўринбосари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!