Ўзбекистонда қанча депутат коронавирусга қарши эмланди?

Ўзбекистонда қанча депутат коронавирусга қарши эмланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар сонини очиқлади.

«Айни пайтда ушбу инфекцияга қарши курашда энг самарали тадбирлардан бири эмлаш эканини, бундан бошқа чора йўқлигини соҳа олимлари эътироф этмоқда. Шунга қарамасдан ҳозирги кунга қадар қуйи палата депутатларининг 70 нафари ихтиёрий равишда эмланган холос.

Қолган 75 нафар депутат коронавирусга қарши вакцина олмагани, шунингдек, қуйи палата девони ходимлари ўртасида эмланганлар сони камлиги ҳам салбий ҳолат, албатта», – дея таъкидлади спикер.

Исмоилов бу ишда аввало ҳар бир инсон ўзи намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Аслида биз, тиббиёт ходимлари ишини кўпайтирмасдан, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз ва дўстларимиз ҳаётини хавфга қўймасдан, аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз лозим. Қолаверса, коронавирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот-ташвиқот олиб боришимиз, унинг ижобий самарасини аҳолининг барча қатламларига кенг тушунтиришимиз зарур», — деди спикер Нурдинжон Исмоилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!