Ўзбекистонда пандемия эркакларга қараганда аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларига катта зарар етказди

Ўзбекистонда пандемия эркакларга қараганда аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларига катта зарар етказди

Ўзбекистонда пандемия даврида иш жойларини йўқотиш ва чет элдан пул ўтказмаларидан тушадиган даромадларнинг камайиши аёллар ва эркаклар бошчилигидаги уй хўжаликларида бир хил даражада кузатилди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz» «Тараққиёт стратегияси» маркази ўтказган тадқиқот натижаларига таяниб.

Аммо қайд этилишича, катта эҳтимол билан, ушбу инқироз, ўртача олганда, иқтисодий фаровонлигини қўллаб-қувватлаш манбалари кам бўлган аёллар бошчилигидаги оилаларга катта зарар етказган. Пандемиядан олдин ҳам аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларининг ўртача ойлик даромади эркаклар бошчилигидаги уй хўжаликларига қараганда 17 фоизга кам бўлган.

Аёллар бошчилигидаги уй хўжаликлари режалаштирилмаган харажатлар қила олишининг эҳтимоли кам, кўпроқ ҳолларда асосий эҳтиёжларини (озиқ-овқат, транспорт харажатлари, дори-дармон ва ҳоказолар) қоплаш учун қарз олади ва коммунал хизматлар учун тўловларни тўлай олмайди.

2020 йил декабрь ойида аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларининг 42 фоизи 100 минг сўм миқдоридаги кутилмаган харажатларни қоплай олмаслигини билдирган. Шундай жавоб берган эркаклар бошчилигидаги уй хўжаликларининг улуши 25 фоизни ташкил этган.

Пандемия бошланишидан олдин аёллар бошчилигидаги уй хўжаликлари тез-тез озиқ-овқат танқислиги бўлиб туриши ҳақида мунтазам равишда хабар берган. 2020 йил апрелидан декабригача бу тафовут янада ошган. Масалан, аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларининг 17 фоизи озиқ-овқат танқислиги ҳақида маълум қилган бўлса, эркаклар бошчилигидаги уй хўжаликларининг 10 фоизи бундан шикоят қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!