Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари камайишда давом этмоқда

Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари камайишда давом этмоқда

1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми ўтган ойга нисбатан 105 млн долларга камайган ҳолда 33,3 млрд долларни ташкил этди, дея хабар берди Марказий банк.

Соф олтин-валюта захиралари (ялпи захира ва мажбурий валютадаги фарқ) ҳам 216 млн долларга камайиб, 32,4 млрд долларни ташкил этмоқда.

Олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ой камаймоқда. Марказий банк апрель ойидан бошлаб ҳам чет эл валютасида, ҳам олтин захираларини яратаётган эди, аммо август ойида олтинни сотиш орқали захираларни диверсификация қилиш амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин 1,15 млрд долларга камайгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!