Ўзбекистонда нефть ва газ соҳаси ходимларининг ойликлари ошади

Ўзбекистонда нефть ва газ соҳаси ходимларининг ойликлари ошади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари ишчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида қарор компаниянинг касаба уюшма қўмитаси раҳбари Баҳодир Муратов ва акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан имзоланди. Бу ҳақда 30 январь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

2020 йил 1 февралдан нефть ва газ соҳаларида ишлайдиган муҳандислик-техник ходимларнинг иш ҳақи 20 фоизга оширилади. Қолган ишчиларнинг маоши 30 фоизга кўпайиши кутилмоқда.

2019 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2,3 миллион сўмни (243 доллар) ташкил этди, бу аввалги йилга нисбатан 27,5 фоизга кўп.

Аммо Ўзбекистондаги тиббиёт ходимларининг ўртача иш ҳақи 161 доллардан  ошмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!