Ўзбекистонда неча киши Хитой вакцинаси билан эмланди?

Ўзбекистонда неча киши Хитой вакцинаси билан эмланди?

Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди, деб хабар қилди  Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган ва 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича бўйича тренинг ва семинарлар бошланади.

Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган, янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини ўтказиш доирасида Ўзбекистонга 5000 дона вакцина олиб келинган. 

2020 йилнинг 12 декабридан бошлаб 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгиллилар тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилган ва 4617 нафар кўнгилли вакцинация амалга оширилди, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 510 нафар. Уларнинг 98,0 физи (76 997 нафар) бутунлай тузалди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!