Ўзбекистонда навбатдаги ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда навбатдаги ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда навбатдаги ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.

"Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро, конфессиялараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.

Таъкидлаш жоизки, юртимиздаги миллатлараро ва конфессиялараро дўстлик ва тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришнинг энг муҳим омилидир. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратилиб келинади. Диний конфессияларга тааллуқли бўлган янги диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур тамойилга амал қилинган ҳолда, жорий йил 6 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан навбатдаги ташкилот - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Агапе» тўлиқ Евангель христиан черкови 160-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятларнинг таъминланиши белгилаб берилган ҳамда амалга оширилиб келинмоқда", – дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!