Ўзбекистонда магистратурада янгича тартибда таълим олиш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда магистратурада янгича тартибда таълим олиш йўлга қўйилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Қарор лойиҳасида магистр мутахассислар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор янгиликлар киритилган.

Жумладан, эндиликда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси асосида олий таълим муассасаларида икки йўналишда: ишлаб чиқариш (камида бир йил) ҳамда илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларда магистрларни тайёрлаш назарда тутилмоқда.

Ушбу қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари кадрлар буюртмачилари томонидан берилган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаси таклифлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлаш таклифи киритилган.

Ҳужжатда иш берувчи ташкилотлар талаблари асосида илмий-педагогик йўналишда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш фақат давлат гранти асосида амалга оширилиши, илмий-педагогик йўналишда мақсадли тайёрланган мутахассислар магистратурани битиргандан сўнг иш берувчи ташкилотда камида 5 йил (таянч докторантурада ўқиш вақтидан ташқари) ишлаб бериши кўрсатилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!