Ўзбекистонда Кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда Кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда Кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциация раиси этиб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Алишер Абдуазизов сайланди.

Янги уюшма республикада мавжуд 20 та турли вазирлик ва идораларга қарашли 12 мингдан ортиқ кутубхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, уларга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда халқаро тажрибани жорий этиш мақсадида ташкил этилди.

Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқиш; таклиф ва тавсиялар киритиш; кутубхоначилик фаолиятининг барча соҳалари ва кутубхона жараёнларига алоқадор ахборот технологиялари бўйича тадқиқотлар ўтказиш; уларни мувофиқлаштириб бориш ва ёрдам бериш; кутубхоначилик ишини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш; муҳокама натижаларининг ошкоралигини таъминлаш кабилар кутубхоналар ассоциациясининг вазифалари этиб белгиланди.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!