Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони қанча?

Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони қанча?

Январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси.

Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 8 242 тага ошган (ўсиш суръати 128,3 фоиз). 

Ҳудудлар кесимида ўтган йилга нисбатан янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар бўйича Қашқадарё вилояти (2 826 та), Тошкент шаҳри (1 620 та), Фарғона вилоятида (1 217 та) сезиларли ўсиш кузатилди.

1 май ҳолатига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган корхоналар сони:

▪️ савдо-сотиқда — 12 269 та;
▪️ саноатда — 7 633 та;
▪️ қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 6 058 та;
▪️ қурилишда — 2 479 та;
▪️ яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда — 2 035 та;
▪️ ахборот ва алоқада — 926 та;
▪️ ташиш ва сақлашда — 918 та;
▪️ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда — 598 та;
▪️ бошқа соҳаларда — 4 436 та.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!