Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Маълумки, дори-дармонлар қаторида вакциналар ҳам тиббиёт амалиётида қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!