Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларга қандай дорилар берилмоқда?

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларга қандай дорилар берилмоқда?

Коронавирусга чалинган беморларга қанақа дори-дармонлар ва препаратлар ишлатилмоқда? Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

"Ҳозирги вақтда бир нечта дори-воситалардан фойдаланилмоқда, хусусан, антибактериал препаратлар – Азитромицин, қон суюлтиришга – Гепарин, Клексан, вирусга қарши – Лопинавир/Ритонавир, Авиган ва Гидроксихлорохин каби дорилар кўпроқ ишлатилмоқда. Оксигенотерапия (кислород билан даволаш) хам яхши самара кўрсатяпти. Оғир турларда симптоматик даво ўтказилади, яъни сунъий нафас олиш аппаратига уланади", — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!