Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 72 минг нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 72 минг нафарга яқинлашди

2020 йил 24 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 (+73) нафарни ташкил этмоқда. 

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар 
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,  
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар, 
 📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар, 
📌Фарғона вилоятида 11 нафар, 
📌Тошкент вилоятида 36 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 10 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Юртимизда 69 118 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96  фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2197 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!