Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 000 нафарга яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 000 нафарга яқинлашмоқда

2020 йил 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 385 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 45 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!