Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 56 000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 56 000 нафардан ошди

2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда юртимизда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!