Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11000 нафардан ошди

2020 йил 8 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11092 (+110) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 110 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.
 
❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 158 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Навоий вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 249 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 7060 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3987 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!