Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 13 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 13 мингга яқинлашди

🔺2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 (+142) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
 
❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди. 

❗️Шундай қилиб юртимизда 7852 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!