Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

Ўзбекистонда 2021 йил 4 март ҳолатига кўра, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик хабарига кўра, 3 март куни 135 киши:

  • Қорақалпоғистонда 13 нафар;
  • Андижон вилоятида 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 26 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Тошкент вилоятида 25 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан жами соғайганлар 78722 нафарга етган.

Мамлакатда яна 46 кишида коронавирус аниқланиб, касаллик қайд этилганлар сони 80 081 нафарни ташкил қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 8 нафари Тошкент вилоятида;
  • 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 737 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистон чегарасини икки ойда 378 мингдан ортиқ йўловчи кесиб ўтгани, уларнинг 173 нафарида коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!