Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар ва вафот этганлар сони ўзгарди
2020 йил 23 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 (+91) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 80 нафари Тошкент шаҳрида,
— 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
— Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
— Андижон вилоятида 11 нафар,
— Бухоро вилоятида 12 нафар,
— Навоий вилоятида 6 нафар,
— Наманган вилоятида 24 нафар,
— Самарқанд вилоятида 12 нафар,
— Сирдарё вилоятида 11 нафар,
— Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
— Фарғона вилоятида 9 нафар,
— Хоразм вилоятида 3 нафар,
— Тошкент вилоятида 36 нафар,
— Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 61 957 нафар (+223) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.