Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар ва қурбонлар сони ошди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар ва қурбонлар сони ошди

2020 йил 20 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, 
— Андижон вилоятида 12 нафар, 
— Жиззах вилоятида 13 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 21 нафар, 
— Навоий вилоятида 3 нафар, 
— Наманган вилоятида 16 нафар, 
— Самарқанд вилоятида 13 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 14 нафар, 
— Сурхондарё вилоятида 10 нафар, 
— Фарғона вилоятида 7 нафар, 
— Хоразм вилоятида 4 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 60 910 нафар (+193) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 387 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!