Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'zbekcha

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг кейинги тақдири прогноз қилинди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг кейинги тақдири прогноз қилинди

Оксфорд университетининг Инсоният келажаги институти тадқиқотчилари коронавирус пандемиясининг узоқ муддатли прогнозини эълон қилди. Прогноз дунёнинг 150 мамлакати учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Унга кўра Ўзбекистон аҳолиси 31 миллион 848 минг киши деб олинган бўлиб, мамлакатда коронавирус ривожланишининг 4 та сценарийси компьютер модели асосида кўрсатилган.

1. Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрмаслик

  • ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 2,6 одамга касалликни юқтиради;
  • бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 88 мингдан 1,3 миллионгача бўлади (умумий аҳолининг 0,3-4 фоизи);
  • касалланганларнинг умумий сони 18-23 миллионни (58-73 фоизни) ташкил қилади;
  • эпидемия июнь ойида чўққисига чиқади, кейин кескин пасаяди. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини ноябрь ойида бошланиб, 2021 йил март ойигача давом этади.

2. Коронавирус тарқалиши тезлигини 20 фоизга пасайтириш

  • бу моделда ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 2 одамга касалликни юқтиради;
  • бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 130 мингдан 820 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,4-2,6 фоизи);
  • касалланганларнинг умумий сони 14-21 миллионни (45-67 фоизни) ташкил қилади;
  • эпидемия июль ойида чўққисига чиқади, кейин кескин пасаяди. Эпидемиянинг иккинчи тўлқини декабрь ойида бошланиб, 2021 йил март ойигача давом этади.

3. Коронавирус тарқалиши тезлигини 50 фоизга пасайтириш

  • бу моделда ҳар бир одам ўртача ҳисобда бошқа 1,3 одамга касалликни юқтиради;
  • бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 11 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,03 фоизи);
  • касалланганларнинг умумий сони 520 мингни (1,6 фоизни) ташкил қилади;
  • эпидемия чўққиси кузатилмайди

4. Коронавирус тарқалиши тезлигини 80 фоизга пасайтириш

  • касалланган одам ўртача ҳисобда бошқа 0,5 одамга касалликни юқтиради;
  • бир вақтнинг ўзида касалланганлар сони 210 нафардан 3,4 минггача бўлади (умумий аҳолининг 0,01 фоизи);
  • касалланганларнинг умумий сони 6,6-9,8 мингни (0,02-0,03 фоизни) ташкил қилади;
  • эпидемия чўққиси кузатилмайди, тўлиқ назоратда бўлади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу натижалар ҳақиқийсидан фарқ қилиши, кўриладиган чоралар натижасига боғлиқлиги, вазиятнинг юмшатиш одамларнинг ўз қўлида эканлиги айтилган. Шунингдек, айрим юмшатиш чоралари даражасини ҳисобга олганда ҳам натижалар ноаниқлигича қолиши ва унга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатиши таъкидланган:

  • вируснинг мавсумийлиги ва унинг ва об-ҳаво шароитларига реакцияси;
  • бошқа мамлакатларнинг вирус оқибатларини юмшатиш борасидаги чоралари;
  • тестдан ўтказиш жараёнидаги техник прогресс, контактларни излаб топиш усули ва вакцинация.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!