Ўзбекистонда коронавирус: энг сўнгги муҳим маълумотлар

Ўзбекистонда коронавирус: энг сўнгги муҳим маълумотлар

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда эпидемик вазият нохуш бўлган давлатларидан келган жами 144 015 нафар шахс тиббий кузатувга олиниб, 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Улардан хозирги кунгача 49 811 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг хулосалари асосида тиббий кузатувдан чиқарилган.

Айни вақтда 94 145 нафар фуқаро тиббий кузатувда, яъни карантинда қолмоқда. Улардан 23 657 нафари шифохоналарда, 70 488 нафари уй шароитида сақланмоқда.

Уй шароитида сақланаётган шахслар сони:

Андижонда ➖ 18 928,
Фарғонада ➖ 10 515,
Наманганда ➖ 8 244,
Тошкент шаҳрида ➖ 7 157,
Қорақалпоғистон Республикасида ➖ 3 816,
Тошкент вилоятида ➖ 3 480,
Самарқандда ➖ 3 151,
Хоразмда ➖ 3 308,
Сурхондарёда ➖ 3 127,
Навоийда ➖ 2 697,
Қашқадарёда ➖ 2 486,
Бухорода ➖ 1 843,
Сирдарёда ➖ 1 488,
Жиззахда ➖ 248 нафарни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!