Ўзбекистонда кеча коронавирусдан тузалганлар чалинганлардан кўп бўлди

Ўзбекистонда кеча коронавирусдан тузалганлар чалинганлардан кўп бўлди

2021 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191576 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 33 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188123 (+308) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1378 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!