Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқ — ЮНИСЕФ

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқ — ЮНИСЕФ

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлиги боис кам даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмайди, дея хабар қилди ЮНИСЕФ.

Ҳукумат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш якунларини кўриб чиқди, дея хабар қилди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

9 ноябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан «Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизими баҳолари» мавзусида семинар ташкил этилди.

2018 йилда ўтказилган уй хўжаликлари умуммиллий сўрови натижалари кам даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмаслигини кўрсатди. Оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кам даромадли мақомдан чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий фаолият ҳукумат вазифаси сифатида белгиланмаган. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлигича қолмоқда. Бу эса ижтимоий соҳаларга киритилаётган инвестицияларнинг бесамарлиги ҳамда ижтимоий хизматлар сифатининг паст бўлиб қолишига олиб келмоқда, деб ҳисобламоқда ЮНИСЕФ.

Семинар иштирокчилари фикрича, миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси ва ижтимоий ҳимоя секторига масъул ягона орган ташкил этиш орқали мазкур секторни ривожлантириш, турли ижтимоий дастурлар ўртасидаги мувофиқликни кучайтириш ва аҳолининг заиф қатламлари учун ижтимоий хизматлардан фойдаланишни қулайлаштириш мумкин.

Ўзбекистонда ЯИМнинг 10 фоизга яқини ижтимоий таъминот ва тўловлар учун ажратилиши, ЮНИСЕФбаҳосига кўра, халқаро амалиёт билан таққосланганда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Давлат бюджетининг 60 фоизга яқини ижтимоий харажатларга йўналтирилган. Бироқ ижтимоий ҳимоя тизимига йўналтирилган инвестициялар самарадорлигини янада ошириш лозим.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!