Ўзбекистонда ҳарорат -15 даражагача тушиб кетади – "Ўзгидромет"

Ўзбекистонда ҳарорат -15 даражагача тушиб кетади – "Ўзгидромет"

Синоптикларни маълум қилишича, 13-14 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.  

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.  

14-15 мартда ҳарорат  кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ-3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!