Ўзбекистонда ҳар йили 100 миллион тонна қум осмонга кўтарилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили 100 миллион тонна қум осмонга кўтарилмоқда
Пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида янги тузилган Ўзбекистон экологик партиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда 5 кишилик ишчи органга овоз берилди ва улар ўз жойини эгаллаб, партия ишини бошлади. Анжуманда Ўзбекистондаги экологик вазият таҳлил этилди. 
 
Экологик партия вакили Борий Алихоновнинг маълумотларига кўра, Орол ҳудуди 15 мартага, сатҳи 29 метрга қисқарган ва 5,5 миллион гектар чўл пайдо бўлган. Бунинг оқибатида ҳар йили 100 миллион тонна қум учиб осмонга кўтарилмоқда. Жорий йил 22 майда тузли ёмғир ёғиши кузатилган. Оролдан илгари 30-35 минг тонна билиқ овланган, ҳозир эса 1 килограмм ҳам балиқ овлашнинг иложи йўқ.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!