Ўзбекистонда ҳалол фастфуд тармоғи очилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳалол фастфуд тармоғи очилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Marrybrown Sdn. Bhd. компаниясининг молиявий директори Дэвид Ли билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Дэвид Ли ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканликларини билдирган. Компания вакиллари ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилиш учун жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, ҳалол фастфуд сотиш билан шуғулланувчи ушбу тармоқ Малайзияда 138, дунёнинг йигирма мамлакатида эса 350 дан зиёд ресторанларга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!