Ўзбекистонда гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинди

Ўзбекистонда гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Президент Шавкат Мирзиёев гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши кераклигини таъкидлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!