Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда. Юк машиналари ва автобусларда эса аксинча

Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда. Юк машиналари ва автобусларда эса аксинча

Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот берди.

2018 йил январь—июль ойларида Ўзбекистонда 94 371 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,8 фоизга кўп (ўтган йил январь—июль ойларида 79 441 дона енгил машина ишлаб чиқарилган).

Айни вақтда, юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш кўрсаткичлари пасайишда давом этмоқда. Ўтган йили январдан июлгача Ўзбекистонда 2 350 та юк машина ва 477 та автобус йиғилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич мос равишда 1 923 ва 303 донани ташкил этган.

Эътиборга молик жиҳат сифатида трактор ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7,5 баробарга ўсганини кўрсатиш мумкин — 2018 йил январь—июлида 2 406 дона трактор тайёрланган, ваҳоланки бир йил аввал етти ойда атиги 322 дона трактор ишлаб чиқарилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!