Ўзбекистонда энг кўп янги корхоналар ташкил қилган давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистонда энг кўп янги корхоналар ташкил қилган давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитаси хорижий инвестиция иштирокида ташкил қилинган корхоналар тўғрисида маълумот тайёрлади.

Ўзбекистонда 2019 йилда хорижий капитал иштирокида  янги ташкил этилган корхоналар сони 1715 та ташкил этди. Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда сал кам икки баравар ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Рейтингда етакчиликни Хитой эгаллади, унинг инвестицияси иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 289 та ташкил қилди. Иккинчи ўринда Россия (251 та корхона), учинчи ўринда Туркия (231 та корхона).

Россия бизнеси шу йилда Ўзбекистонда саноат корхоналари (30,7%), савдо-сотиқ (29,2 %), қурилиш (11,4%), қишлоқ хўжалик (8%) соҳаларда янги корхоналар ташкил қилди.

2019 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 9014 та корхона фаолият кўрсатган, улардан Россия инвестицияси иштирокида 1631 та корхона.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!