Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 6 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13 сўм 10 тийинга қимматлашиб, 8249 сўм 97 тийинга етган.

Евро курси эса 1 сўм 73 тийинга қимматлашиб, 9392 сўм 59 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 52 тийинга арзонлашиб, 124 сўм 67 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 131 сўм, 48 тийинга қимматлашиб, 10 700 сўм, 21 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!