Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи бор зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи бор зилзила содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 5 август куни Тошкент вақти билан соат 14:32 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди.

Зилзила координаталари: 40,27 градус шимолий кенглик; 70,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,9 балл. Чуқурлик 50 километр. Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 177 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган.

Ер ости силкинишлари кучи водий вилоятларида сезилган:

  • Наманган: 107 километр, 2 балл;
  • Андижон: 139 километр, 2 балл;
  • Фарғона: 80 километр, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бу 5 август кунининг ўзида Ўзбекистонда кузатилаётган иккинчи зилзила ҳисобланади. Тошкент вақти билан соат 13:18 да Тожикистонда юз берган зилзила республика вилоятлари ҳудудида ҳам сезилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!