Ўзбекистонда бу йил энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда бу йил энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда йил бошидан бери энг кўп Cobalt автомашинаси ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Аниқланишича, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январ-июнь ойларида 31 788 дона Cobalt, 13 943 дона Nexia-3, 21 962 дона Gentra, 28 772 дона Damas, 6 085 дона Spark ҳамда 6 230 дона Labo автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда жорий йил январь-июнь ойларида жами 1 855 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга кўп.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 495 дона автобус ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоиз кўпайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!